Ўзбек дастурчилари болаларда критик ҳолатларнинг баҳолаш шкаласини ишлаб чиқдилар
Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбек дастурчилари болаларда критик ҳолатларнинг баҳолаш шкаласини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларча, дастурий таъминот болалар аҳволининг оғирлигини интеграл баҳолаш ёрдамида критик ҳолат натижаларини прогнозлаш учун мўлжалланган.
Мазкур дастур текширилаётган беморлар ҳақидаги маълумотларни киритиш, маълумотларни қайта ишлаш, “триаж” тизимини ишга тушириш учун мўлжаллангандир.
Дастур интенсив терапия ва жонлантириш бўлими ҳамда шошилинч тиббий ёрдам шифокори тактикасини ва кўрсатилган ёрдам ҳажмини аниқлаш имконини беради, зарур ҳолатларда кўрсатилган тиббий чораларни интенсивлиги ва самарадорлигини аниқлайди. Критик ҳолатларда салбий натижалар миқдорини камайишига олиб келади.