Ўзбек дастурчилари томонидан “1UZ Кадрлар бўлими” дастурига патент олинди

Дата: 10:35, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – “BeProNorma” ўзбек МЧЖ ходимлари “1UZ  Кадрлар бўлими” дастурини ишлаб чиқдилар. Мазкур дастур “Маълумотномалар” орқали кадрлар ҳақидаги маълумотларни киритиш давридан бошлаб то ҳисоботларни қабул қилишгача бўлган даврда корхонадаги кадрлар ҳисобини олиб боришга мўлжалланган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, дастур вазирликлар, идоралар ва аксиадорлик жамиятлари, шунингдек, кичик ва ўрта корхоналар, фермер хўжаликлари соҳасида фойдаланиш учун ишлаб чиқилди.

Дастурни яратишда оддийлик ва ишончлиликка алоҳида эътибор қаратилди. Фойдаланувчи дастур орқали ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва жойини ўзгартириш, ташкилотнинг штат жадвали, табелини юритиш каби функцияларни амалга ошириши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: