Ўзбек дастурчилари томонидан арбитраж комиссияси модули ишлаб чиқилди
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек дастурчилари Азиз Нагаев ва Азиз Сайдаҳмедовлар томонидан арбитраж комиссияси модули ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, ишланма “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ дастурчиларига тегишли.
Дастур ЎзРТСБда амалга оширилган келишувлар ҳолати ҳақида ахборот бериш бўйича клиринг-ҳисобот палатаси билан арбитраж комиссияси эътиборига ҳавола этилаётган баҳсли масалаларни барча қатнашувчилар билан кўриб чиқишда ҳам ички электрон алмашинув жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Модуль мунозарали масалалар юзага келган келишувлар ҳақидаги барча ахборотни автоматик тарзда юклаш, почта манзилларига (мунозарали масалалар муҳокамасида қатнашувчи томонларга арбитраж комиссиясининг белгиланган вақти ва санаси ҳақида) арбитраж комиссиясининг қарори ҳақида хабарларни юбориш каби функционал имкониятларга эга.