Ўзбек дастурчилари томонидан “Электрон дўкон” дастури яратилди

Дата: 17:47, 05-01-2016.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари “Электрон дўкон” дастурини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, дастур дўкондаги товарларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш, рўйхатдан ўтган товарлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тартибида узатиш ва республика савдо тармоқлари соҳасида қўлланилиш учун мўлжалланган.

Дастур дўкондаги товарларни ҳисобини юритиш, олинган товарлар ҳақида ҳисобини олиб бориш, ушбу маълумотлар асосида турли аналитик материаллар тайёрлаш ва товарлар ҳақидаги маълумотларни узатиш имкониятларига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: