Ўзбек дастурчилари томонидан ресурсларни бошқариш дастури яратилди

Дата: 17:34, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек дастурчилари томонидан “AIRTOUCH” ресурсларни бошқариш дастури яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, дастур ишлаб чиқариш, савдо, шунингдек, тиббиёт соҳасида қўлланилиши мумкин.

Дастур имкониятлари орасида ишлаб чиқариш ресурслари бошқарувини автоматлаштириш, таъминот занжири бошқарувини автоматлаштириш кабилар бор.

Шунингдек, дастур ҳажмий-тақвимий режалаштиришни автоматлаштириш, конструкторлик-технологик ҳужжатлар бошқарувини автоматлаштириш, ресурсларни якуний режалаштиришни автоматлаштириш, мижозлар билан ўзаро муносабатларини бошқаришни автоматлаштиришга имкон беради.

Бундан ташқари, “AIRTOUCH” бизнес-таҳлили, тизимни қайта ўзгартириш, барча ишлаб чиқариш турларини қўллаб-қувватлаш, молиявий ҳисоб ва режалаштириш, сотувни бошқариш, логистикани бошқариш, харидни бошқариш ва ходимларни бошқариш кабиларга кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: