Ўзбек делегацияси 25 дан зиёд мамлакатлар вакиллари билан Хиротда афғон муаммосини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилди

Дата: 16:28, 30-10-2018.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 2018-йилнинг 26-27-октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Ҳирот шаҳрида бўлиб ўтган “Афғонистон инқирози: сабаблар ва ечимлар” мавзусидаги 7-халқаро конференция ишида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“25 дан ортиқ давлатнинг расмий шахслари, сиёсатшунослари ва таҳлилчилари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистон Ислом Республикасидаги жорий ҳолатни, узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун минтақавий саъй-ҳаракатларни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин маълум қилинишича, форум қатнашчиларининг нутқларида 2018-йилнинг март ойида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларига, афғон муаамосини сиёсий бартараф этиш борасида дунё ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдаги унинг ролига, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш Халқаро фондини ташкил этиш 78 бўйича Ўзбекистон президенти ташаббусига, мамлакатимизнинг афғон халқига иқтисодий кўмагининг амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Хирот – Афғонистон шимолий-ғарбидаги Герируд дарёси бўйидаги водийда жойлашган шаҳар. Хирот вилоятининг маркази. Шаҳар қадимда Буюк ипак йўлидаги карвон савдосининг муҳим маркази бўлган.

 

Сурат манбаи: https://wikiway.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: