Ўзбек делегацияси АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Дата: 12:32, 17-01-2018.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 16 январ куни АҚШда амалий ташриф бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасси матбуот хизмати.

“Музокараларда икки томон муносабатлари ҳолати ва истиқболлари, баъзи халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар, жумладан Афғонистондаги вазият ривожланиши ҳамда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://thehill.com/homenews/sunday-talk-shows/327965-top-white-house-figures-hit-suday-show-circuit-in-wake-of-strikes

Янгилик билан ўртоқлашиш: