Ўзбек делегацияси Ашхободда бўлиб ўтадиган юқори даражадаги “Марказий Осиё – БМТ” мулоқотида иштирок этади

Дата: 16:15, 12-06-2017.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Эртага 13 июн куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги “Марказий Осиё – БМТ” мулоқотида иштирок этади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раислигидаги форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашишади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: