Ўзбек делегацияси Белградда терроризм, коррупция ва ноқонуний пул айланмасига қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

Дата: 16:39, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – 2015-йилнинг 3-4-декабр кунлари Белград шаҳрида (Сербия) ўзбек делегацияси иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ЕХҲТ ТИВК) 22-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари Сербия Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Ивитса Дачичнинг ҳамда ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занниэрнинг маърузаларини тингладилар. Шунингдек, кун тартибининг долзарб масалалари, энг аввало, ЕХҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш муаммолари муҳокама қилдилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Мажлис якунида терроризм, коррупция, ноқонуний пул айланмасига қарши курашишга йўналтирилган ҳамда хавфсизликка таҳдид солувчи трансмиллий хатарлар бўйича қарорлар қабул қилинди.

ТИВКнинг навбатдаги мажлиси 2016-йилда 1-январда ЕХҲТда раислик қилувчи Германияда бўлиб ўтиши белгиланди.

“Ўзбекистон делегацияси 22-мажлисда иштироки доирасида Испаниянинг ташқи ишлар бўйича давлат котиби Игнасио Ибанес, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблум ҳамда ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занниэр билан икки томонлама учрашувлар ўтказди”, - деб ҳам таъкидланади.

Учрашувларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: