Ўзбек делегацияси Будапештда БМТ ЕИК ижроя котиби билан учрашди

Дата: 22:07, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Кристиан Бах билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика ТИВ маълумотларига кўра, мулоқот чоғида БМТ ЕИКнинг 1992 йилдаги Трансчегаравий сув оқимларни ва халқаро кўлларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенция доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси К.Бахни 2013-2016 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасида Ўзбекистон раислиги даврида эришилган натижалари билан таништирди.

“К.Бах самарали ҳамкорликни ижобий баҳолади ва БМТ ЕИК Конвенцияси доирасидаги ўзаро манфаатли алоқаларнинг янада ривожланишига ишонч билдирди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Будапештда ўзбек делегацияси Иккинчи Будапешт сув саммитида иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: