Ўзбек делегацияси Эрон президентининг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади

Дата: 15:13, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – 5 августда Ўзбекистон делегацияси Эрон президентининг лавозимга киришиш маросимида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташқи сиёсий муассаса маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилик қилади.

Эслатиб ўтамизки, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг лавозимга киришиш маросими 5 август куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтади.

Эронда президентлик сайловлари 2017 йил май охирида бўлиб ўтган эди. Унда мамлакатнинг амалдаги президенти Президенти Ҳасан Руҳоний иккинчи муддатга қайта сайланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: