Ўзбек делегацияси EXPO-2017даги Ўзбекистон Миллий кунида иштирок этади

Дата: 15:58, 04-09-2017.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси EXPO-2017даги Ўзбекистон Миллий кунида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида EXPO-2017” махсус халқаро кўргазмаси доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон Миллий кунида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, мамлакатимнинг нуфузли делегацияси таркибидан вазирликлар ва идоралар, жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари, машҳур маданият ва санъат арбоблари, халқаро спорт мусобақалари ғолиблари, журналистлар ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: