Ўзбек делегацияси Германия ва Францияда ишчи ташрифи билан бўлади

Дата: 16:56, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Отабек Мустафоев бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикаси ва Франция Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Қатор туманлар ҳокимлари, ёнғоқ ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчилар ҳамда асаларичилар уюшмалари раҳбарларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Берлин шаҳридаги анъанавий “Яшил ҳафталик 2018” тадбирида иштирок этади”, - дейилади хабарда. 

Шунингдек, делегация аъзолари Францияга ҳам ташриф буюриб, у ерда йилқичилик ва от спорти соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказади.

Сурат манбаи: http://export.gov.kz/showNews/107

Янгилик билан ўртоқлашиш: