Ўзбек делегацияси Грузия билан ҲАК мажлисида иштирок этади
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 2018-йилнинг 14-15-май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Мажлисда савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, транзит, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари ва кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Ушбу тадбир доирасида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.
Сурат манбаи: http://qalampir.uz/news/tags?tag=%D0%96%D0%B0%D0%BC%D1%88%D0%B8%D0%B4%20%D0%A5%D1%9E%D0%B6%D0%B0%D0%B5%D0%B2