Ўзбек делегацияси Ҳиндистонда қиймати $80 млндан зиёдлик шартнома ва келишувлар имзолади

Дата: 17:34, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегациянинг Ҳиндистонга ташрифи доираси ва бизнес-форум якунлари бўйича қиймати $80 млндан ортиқ бўлган 22та шартнома ҳамда $70 млндан зиёд бўлган 20 инвестицион битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг Ҳиндистонга расмий ташрифи 21 августдан бошланган эди.

ТИВ маълумотига кўра, 22 августда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзбек-ҳинд бизнес-форуми ўтказилди.

Абдулазиз Камилов форумнинг очилишида Ўзбекистон учун Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор бермоқда.

Ўзбекистон юқоритехнологик ҳинд компанияларини кимё маҳсулотлари, дори-дармонлар, текстиль саноати, тери-чарм, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар каби соҳаларда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб қилишдан манфаатдор.

Бугунда Ўзбекистон корхона ва компаниялари Ҳиндистон бозорига экспорт маҳсулотларининг кенг номенклатурасини, жумладан пахта толаси, қайта ишланган калава ип, йигирилган ип ва мато, мис ва ундан ишланган буюмлар, кимёвий маҳсулотлар, минерал ўғитлар, электротехника ва кабел-ўтказгич, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришга ҳамда кўрсатиладиган хизматлар спектрини кенгайтиришга тайёр.

Вазир форум иштирокчилари диққатини бугун Ўзбекистонда чет эл инвесторлари учун барча зарур шароитлар: солиқ имтиёзлари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини божхона тўловларисиз олиб кириш, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритгандаги бошқа енгилликлар яратилганига қаратди.

Бир неча йилдан бери Навоийда, Ангренда, Жиззахда эркин иқтисодий ҳудудлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Яқинда Ҳазораспда, Қўқонда, Ургутда ва Ғиждувонда яна тўртта шундай зоналар ташкил этилди. Бундан ташқари, Президент фармонига кўра ҳозирда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқишга ихтисослашган еттита ЭИҲ фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳиндистонлик инвесторларни мазкур эркин иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда кенг иштирок этишга таклиф этди.

Эслатиб ўтамизки, кейинги беш йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2 баробардан зиёдга ошди ва 2016 йил якунларига кўра $370 млнни, 2017 йил биринчи ярмида $166,5 млнни ташкил этди.

Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги 101 корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 15таси 100% чет эл капиталига барпо этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: