Ўзбек делегацияси Истамбулдаги III Бутунжаҳон туристик форуми очилишида иштирок этди

Дата: 17:08, 24-02-2017.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ –  Давлат туризм қўмитаси раиси А.Шарапов бошлиқ ўзбек делегацияси Истамбулдаги III Бутунжаҳон туристик форуми очилишида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

World Tourism Forum иштирокчиларини Туркия бош вазири Бинали Йилдирим (Binali Yıldırım) қутлаб, туризмнинг иқтисодиёт ва дунё маданиятидаги ролини таъкидлаб ўтди.

Форум ишида хусусий тармоқ вакиллари, таниқли инвесторлар, банкирлар ва ОАВ вакиллари, 20 мамлакат туризм вазирлари қатнашмоқда.

А.Шаропов форумда Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи билан учрашди ва унга Ўзбекистон президентининг туристик тармоқни тезкор ривожлантиришга доир қарори ҳақида маълумот берди. Турк томони бу ташаббусни қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Наби Авжи Тошкентда апрел ойида бўлиб ўтадиган ҳалқаро туристик кўргазмага таклиф этилди.

Шунингдек, “Rixos Hotels” компанияси раиси Феттах Таминче, Турк туристик компаниялари уюшмаси (TURSAB) президенти Б.Улусой, Истамбул савдо палатаси раиси ўринбосари Ҳасан Еркесимлар билан учрашувлар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: