Ўзбек делегацияси Хитойда ШҲТга аъзо давлатлар ТИВКга ташриф буюради

Дата: 15:47, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – 23-25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон делегацияси 2018-йилнинг 23-24-апрел кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Тсиндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Сурат манбаи: https://www.a24.com.tr/pekin-her-yil-11-santim-cokuyor-haberi-40068074h.html?h=48

Янгилик билан ўртоқлашиш: