Ўзбек делегацияси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотида иштирок этади
Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 26-январ куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикрам Ниязходжаев бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг юқори мансабдор шахслари 12-йиғилишида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамизки, “Марказий Осиё + Япония” – Япониянинг Марказий Осиё мамлакатлари бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун сиёсий ташаббусидир. Ундан кўзланган мақсад – Япониянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларини ривожлантириш ва уларни янги даражага олиб чиқиш йўлида мулоқот, шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни тараққий топтириш учун форум шаклида мулоқотни ривожлантиришдан иборат. Туркманистон ушбу мулоқотда кузатувчи бўлиб қатнашмоқда.
Сурат манбаи: http://www.inform.kz/ru/dorozhnuyu-kartu-sotrudnichestva-prinyali-glavy-mid-central-noy-azii-i-yaponii_a3022655