Ўзбек делегацияси МДҲ аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашади
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси МДҲ аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 2016-йил 7-июн куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, “МДҲнинг иштирокчи давлатлари ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қиладилар”.