Ўзбек делегацияси МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади

Дата: 13:28, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация 2017-йилнинг 15-декабр куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 76-мажлисида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинади.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: