Ўзбек делегацияси МДҲ ТИВКнинг Минскдаги навбатдаги мажлисида иштирок этади

Дата: 15:11, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисида иштирок этади, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

“ТИВ раҳбарлари томонидан МДҲ форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши – МДҲнинг асосий ижрочи органи бўлиб, у Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳамдўстлик ҳукуматлари кенгаши қарорлари асосида аъзо давлатлар ташқи сиёсий фаолиятини, шу жумладан, халқаро ташкилотларда мувофиқлаштиради ва дунё сиёсатининг ўзаро манфаатли масалалари бўйича маслаҳатлашувлар уюштиради.

Сурат манбаи: http://www.mfa.gov.md/comunicate-presa-md/503590/

Янгилик билан ўртоқлашиш: