Ўзбек делегацияси Москвадаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади

Дата: 18:08, 12-04-2017.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 14-апрел куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни ҳал этишда ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатлашувларда қатнашади, жеб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

14 апрелда Москвада афғон низосини ҳал қилиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда ўндан ортиқ мамлакатлар қатнашиши кутилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари делегациялари иштирок ҳақида хабар қилинмаган эди.

Эслатиб ўтамизки, тадбирда 12 мамлакат, жумладан, Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ иштирок этиши кўзда тутилган эди. Бироқ Вашингтон россия томони таклифини рад этди. Бунга АҚШ “ўз вақтида тадбир мақсадлари ҳақида маълумотлантирилмагани” сабаб бўлган. 

Қайд этиш зарурки, толиблар Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни ҳал этишда ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатлашувларда қатнашишга тайёрликларини билдирган эдилар. Ўз навбатида, РФ ТИВ Россия уларни конференцияга таклиф қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: