Ўзбек делегацияси ОҚХЖ бошқарувининг мажлисида иштирок этади

Дата: 13:52, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – 30-январ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) бошқаруви аъзоси Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ бошқаруви мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 “Тадбир доирасида Туркманистоннинг Жамғармадаги раислиги даврига мўлжалланган иш режаси ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинади”, - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/122114.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: