Ўзбек делегацияси раҳбари ЕХҲТ форуми олдидан учрашувда республиканинг табиатни муҳофаза қилиш сиёсати ҳақида гапириб берди

Дата: 14:25, 28-01-2015.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси раҳбари Бахтиёр Абдусаматов ЕХҲТ форуми олдидан учрашувда қилган чиқишида асосий эътиборни республиканинг табиатни муҳофаза қилиш сиёсати ва Орол денгизи ҳавзасидаги экологик шароитни яхшилашга қаратилган чораларга қаратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ сайтидаги маълумотга кўра, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 23-иқтисодий ва экологик форумининг “ЕХҲТ минтақасида сув заҳираларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусидаги илк тайёрлов учрашуви 2015-йилнинг 26-27-январ кунлари Вена шаҳрида (Австрия) бўлиб ўтган.

Учрашувда жами 46 мамлакат вакиллари, шу жумладан, 5 Марказий Осиё давлатлари, 16 халқаро ташкилотлар (БСТ, БМТ, БССТ, ФАО, БМТ ЕИК, МАГАТЭ, БМТТД, ЮНЕП, ЭСКАТО, ЮНИСЕФ, ИҲРТ, Жаҳон банки, ОПЕК ва ҳ. к.) қатор нодавлат ташкилотлари вакиллари қатнашганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: