Ўзбек делегацияси ШҲТ аъзо мамлакатлар бош прокурорларининг Астанадаги учрашувида қатнашади
Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – 27–28 августда бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги ўзбек делегацияси ШҲТ аъзо мамлакатлар бош прокурорларининг Астанадаги учрашувида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бўлажак йиғилиш кун тартибида ШҲТ аъзо мамлакатлар ваколатли органларининг кибержиноятчилик ва интернет тармоғидан ёвуз мақсадларда фойдаланиш, чегара орқали наркотик воситалар ва психотроп моддаларни ноқонуний олиб ўтиш кабиларга қарши курашиш масааларида ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш киритилган”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ТИВ матбуот хитзмати хабарида.
Бош прокурорлар учрашуви якунлари бўйича протокол имзолаш режалаштирилмоқда.