Ўзбек делегацияси “ШҲТ Ёшлар лагери”да иштирок этади
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси “ШҲТ Ёшлар лагери”да иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 15-22-июл кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ёшлар иттифоқи раиси Қахрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Бутун Хитой ёшлар федерацияси таклифига кўра Циндао шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ёшлар лагери”да иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Тадбир давомида ШҲТ Ёшлар кенгаши мажлисининг ўтказилиши ҳам кутилмоқда.
Сурат манбаи: https://yandex.com/collections/card/587c7643bef67b57d0a71568/