Ўзбек делегацияси венгер вазир ўринбосари билан учрашди
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 28-феврал куни “Вишеград гуруҳи” ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Левент Мадяр билан учрашди. Л.Мадяр иқтисодий дипломатия масалаларига масъул, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.
“Музокараларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда мустаҳкамлаш, шунингдек, 2018-йилда қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали ва шакллари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош, Давлат хизмати миллий университети ректори Андраш Патийлар билан ҳам музокаралар ўтказди.
Сурат манбаи: http://magyarhirlap.hu/cikk/100932/American_charge_daffaires_summoned_to_the_MFA