Ўзбек делегацияси венгер вазири билан учрашди

Дата: 13:02, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – 27-феврал куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Учрашувда икки томонлама шаклда ва Ўзбекистон – Европа Иттифоқи мулоқоти доирасида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш йўллари ва механизмлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Венгрия учрашувларига, жумладан, вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2020-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Сурат манбаи: https://112.international/ukraine-and-eu/hungary-remains-committed-to-policy-towards-ukrainian-law-on-education-25596.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: