Ўзбек делегацияси Юқори даражадаги йиғилишда қатнашади

Дата: 14:32, 30-04-2018.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек делегацияси Юқори даражадаги йиғилишда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида 2018-йил 30-апрель куни бўлиб ўтадиган “Марказий Осиёда БМТнинг Глобал Аксилтеррор Стратегиясини комплекс жорий этиш йўлида” мавзусидаги Юқори даражадаги йиғилишда ҳамда Марказий Осиё учун Қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги лойиҳаларнинг учинчи фазаси тақдимотида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/02/08/mfa/

Янгилик билан ўртоқлашиш: