Ўзбек делегацияси Женевада ХМТ арҳбари билан учрашди
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 107-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати.
“Учрашувда жаноб Райдер Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини ва самарадорлигини алоҳида таъкидлади. Республикада болалар ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар алоҳида қайд етилди. Жаноб Райдер Халқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида аҳолини муносиб, тўлиқ ва самарали меҳнат қилиш тамойилларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади”, - дейилади хабарда.
Учрашув давомида ҲМТ Бош директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюриши таъкидланди.
“Г. Райдер декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро меҳнат конференция доирасида мамлакатимизга ташриф буюриши режалаштирилган”, - деб таъкидланади хабарда.
107-Ҳалқаро меҳнат конференциясида Ўзбекистон делегацияси таркибида бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Қудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ва Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг ўринбосари Б.Махмадалиев иштирок етди.
Эслатиб ўтамизки, Халқаро меҳнат ташкилоти – БМТнинг махсус агентлиги бўлиб, ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат ҳуқуқлари соҳасида халқаро тан олинган принципларни ишлари суришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. ХМТга 185 давлат, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам азо.
Сурат манбаи: https://theeagleonline.com.ng/ilo-adopts-recommendation-on-labour-standard-to-move-workers-into-formal-economy/


