Ўзбек делегацияси ЖССТнинг Европа қўмитаси сессиясида қатнашмоқда

Дата: 15:44, 12-09-2017.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида иштирок этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир 11-14 сентябрда Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда ЖССТнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга оширишнинг боришини муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Венгрия пойтахтида ўзбек делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашув ва музокаралар олиб бориши кўзда тутилган”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, “Саломатлик-2020” стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 2012 йил сентябр ойида бўлиб ўтган йиллик сессиясида маъқулланган эди. Ушбу хужжат инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: