Ўзбек депутати пластик пакетларни пулли қилишни таклиф қилмоқда
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳоджон Қувватов пластик пакетларни пулли қилишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
У бу баёнотни Халқаро пресс-клубнинг сўнгги йиғилишида қилди.
“Бугунги кунда биз чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш устида ишламоқдамиз. Бунинг учун янги технологияларни жорий этишнинг турли усуллари қўлланилмоқда. Бир марта фойдаланиладиган маҳсулотларни аста секин кўп марта ишлатиладиганлари билан алмаштиришга катта эҳтиёж мавжуд”, - деб таъкидлади депутат.
Лекин Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ойбек Адҳамжонов эса бир марталик пластик пакетларни ишлатиш атроф-муҳитга зарарли таъсир қилишини таъкидлади. Унинг фикрича, бу муаммонинг энг самарали ечимларидан бири пластик пакетлар сифатини ошириш ва уларнинг таркибида органик элементлар фойдаланиш бўлиши мумкин.