Ўзбек депутатлар ЙҲҚни бузганлик учун жарималар тўлаш бўйича чегирмалар таклиф қилдилар
Тошкент. 23 июль. ЎзТАГ - 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ўзбек депутатлари йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузганлик учун жарима тўлаш бўйича чегирмалар таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Парламент қуйи палатаси маълумотларига кўра, мажлисда "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
"Лойиҳа маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича таклифлар киритилишини назарда тутади, унга кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима миқдори солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида фақат 70% жарима ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, қолган суммани тўлашдан озод қилинади. Маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида қўлланилмаслиги қайд этиб ўтилган", – дейилади хабарда.
Депутатлар таъкидлаганларидек, таклиф этилаётган ўзгаришларнинг амалга оширилиши фуқароларни жарималар ўз вақтида тўланишини рағбатлантириш, улар учун қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, давлат бюджетига маблағлар ўз вақтида тушишини таъминлашга хизмат қилади.
Сурат манбаи: 24.kg


