Ўзбек депутатлари 2015 йилда Янги иш ўринлар ташкил қилиш дастурини тасдиқладилар

Дата: 12:33, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда парламент қуйи палатасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар 2015 йилда Янги иш ўринлар ташкил қилиш дастурини тасдиқладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишнинг асосий мавзуси ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган 2015 йилда Янги иш ўринлар ташкил қилиш дастури бўлди. Хужжат доирасида келаси йилда 261,6 минг иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар кесимида 725,9 минг кишининг бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади. Дастурнинг бажарилиши жами 987,5 минг кишини иш билан таъминлашга кўмаклашади”, – деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Янги иш ўринлар ташкил қилиш дастури парламент томонидан кейинги 6 йилда мунтазам қабул қилиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: