Ўзбек депутатлари 2017 йилги давлат бюджетини қабул қилиб, макроиқтисодий кўрсаткичларни белгиладилар

Дата: 13:32, 31-10-2016.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек депутатлари 2017 йилги давлат бюджетини қабул қилиб, макроиқтисодий кўрсаткичларни белгиладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

28 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, 2017 йилли  солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилдилар.

“Депутатлар келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ЯИМ 7,8%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,9%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,2%, капитал киритмалар ҳажмининг 9,6% ўсишини кўзда тутишини алоҳида таъкидладилар”, - дейилади ўзбек парламенти қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: