Ўзбек депутатлари бизнес-омбудсмен тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Дата: 14:51, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ –  31 июл куни Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қуйи палата матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Таъкидландики, унинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга, уларнинг фаолиятига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар асоссиз аралашувининг олдини олишга, бизнес-омбудсман институти фаолиятининг ҳуқуқий механизмларини белгилашга қаратилган.

Депутатлар мазкур қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш учун кенг имкониятлар очишини алоҳида таъкидладилар. Шуниси ҳам борки, бу фақат ўзимизнинг тадбиркорлар учунгина эмас, балки ўз бизнесини Ўзбекистон Республикасида амалга ошираётган хорижий компанияларга ҳам тааллуқлидир. Зеро, қонун лойиҳаси илғор хорижий тажрибани, хусусан, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Австралия, Канада, Жанубий Корея каби мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Олдин хабар берилгани каби, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дилмурод Қосимовни Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил этиб тайинлашга доир фармонни имзолаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: