Ўзбек депутатлари электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар

Дата: 18:09, 19-11-2015.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек депутатлари электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, электрон давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, электрон давлат хизматларидан фойдаланишни осонлаштириш, уларни кўрсатиш тартиб ва муддатларини соддалаштириш асосида давлат органлари иши самарадорлигини ошириш, давлат хизматларини олиш билан боғлиқ маъмурий тўсиқларни пасайтириш, давлат органлари ахборот базаларини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижорат тизимларидан фойдаланишни кенгайтиришдан иборатдир”, - дейилади парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.
Қонунчилик палатаси йиғилишида қайд этилишича, қонуннинг қабул қилиниши ва электрон ҳукуматнинг янада ривожлантирилиши давлат органлари самарадорлигини сезиларли даражада оширади, юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматларини кўрсатишни яхшилайди, жамиятда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишин кенгайтиради, қабул қилинаётган қарорлар тезкорлиги ва сифатини оширади, давлат бошқаруви чиқимларини камайтиради, алоҳида давлат органлари даражасида бир хилдаги ахборот тизимлари ва ресурслар ишлаб чиқишнинг олдини олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: