Ўзбек депутатлари икки тиббий марказларнинг маълумотларини тингладилар

Дата: 13:51, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида икки тиббий марказларнинг маълумотлари тингланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳар йили 8 минг нафардан зиёд беморга стационар ёрдами кўрсатилмоқда. 

Жорий йилда 29 маротаба жойларга чиқишлар ташкил этилди, улар доирасида 5,1 минг нафардан зиёд киши тиббий кўрикдан ўтказилди, шунингдек марказ мутахассислари томонидан ушбу соҳадаги 1068 нафар мутахассис тегишли малака ошириш курсларидан ўтди.

Республика нейрохирургия илмий маркази томонидан 2016 йилда 5 минг нафардан ортиқ беморга стационар ёрдами кўрсатилди ва 3,5 минг нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шу билан бирга, жорий йилда марказ мутахассислари томонидан мамлакатимиз минтақаларида 6 та маҳорат дарси, 201 та жарроҳлик амалиёти, 19 та семинар машғулоти ташкил этилди, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимининг бошланғич бўғинлари учун нейрохирургик касалликлар бўйича услубий қўлланмалар тарқатилди. 2016 йилда 54 нафар мутахассис, шундан 7 нафари хорижда малака ошириш курсларидан ўтди. Жорий йилда 39 нафар мутахассис малака оширди.

Муҳокама давомида депутатлар марказлар ҳамда бирламчи тиббиётнинг барча бўғинларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг кенг қамровли тизими тўлиқ ташкил этилмаганлиги таъкидладилар. Шунингдек, жойларда ва марказларнинг филиалларида малакали кадрларга бўлган талаб долзарблигича қолмоқда. Ходимлар малакасини доимий равишда ошириб бориш мақсадида Республика ҳудудларида маҳорат дарсларини мунтазам ўтказиш ва кўпайтириш, телемедицина тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурати мавжуд. 

Марказлар раҳбарларига қайд этилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича дастурий ҳаракатлар ишлаб чиқиш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: