Ўзбек депутатлари икки янги қонунни қабул қилдилар

Дата: 16:41, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Тошкентда парламент қуйи палатасининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Йиғилиш доирасида депутатлар иккита қонунни қабул қилдилар. Булар “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунлардир. Биринчи қонунда ижтимоий шерикликнинг асосий тушунчалари, субъектлари, принцип ва асосий шакллари аниқ белгиланган, давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан муносабатларининг ташкилий, ҳуқуқий, процессуал механизмлари, уларнинг жамоат ва ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал қилиш, фуқароларнинг ижтимоий сиёсий ва ишбилармонлик фаоллигини оширишдаги иштирокининг шакл ва усуллари конкретлаштирилган.
Иккинчи қонун маълумотларни тижорат сири тоифасига киритишни қонунан идора қилишни таъминлашга қаратилган. Қонуннинг қабул қилиниши хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароит яратади, ахборот технологиялари, ишлаб чиқариш янгиликлари, ноу-хау ва инновацияларни янада ривожлантириш учун рағбатлантирувчи омилга айланади. Айниқса, бозордаги рақобат инсофсиз йўллар билан амалга оширилган ҳолатларда”, - деб қайд этишди мамлакат парламенти қуйи палатаси матбуот хизматида.
Эндиликда қонунлар парламент юқори палатасига маъқуллаш учун жўнатилади, кейинчалик президент томонидан имзоланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: