Ўзбек депутатлари келаси йилги давлат бюджетини тасдиқладилар

Дата: 14:55, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда парламент қуйи палатасининг пленар йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, шунингдек, 2015 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Келаси йилда ЯИМнинг 8%, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 8,3%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 6%, капитал киритмалар ҳажми 9,6% ўсиши кўзда тутилмоқда. Давлат бюджетида ижтимоий харажатлариринг ЯИМга нисбати 12,8%, таълим харажатларига нисбати 7,3%, соғлиқни сақлашга нисбати 3,1%, камтаъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва компенсацион тўловларга нисбати 1,3% ташкил қилиши кутилмоқда. Умуман, ижтимоий харажатлар ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга кўпаяди”, – деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Йиғилиш якунлари бўйича депутатлар давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, шунингдек, 2015 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқладилар ва тегишли қарорни қабул қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: