Ўзбек депутатлари корпоратив бошқарув билан боғлиқ қонунчилика тузатишлар киритдилар

Дата: 21:13, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари корпоратив бошқарувга талаблар билан боғлиқ қонунчилика тузатишлар киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палата маълумотларига кўра, “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган.

Янгиликлар орасида акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда ривожланишининг муайян стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги меъёрҳам бўлиб, у барча акциядорларга корхонанинг молиявий сиёсатига таъсир қилиш имконини беради.

Ижро этувчи орган ва кузатув кенгашининг жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботи мунтазам равишда эшитилиши ҳам жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, депутатлар “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга ҳам тузатишлар киритдилар. Хусусан, акциядорлик жамиятларидаги раҳбарлик лавозимларига юқори малакали хорижий менежерларни жалб қилиш тмеъёри белгиланди. Хорижий менежерлар ҳам ижро органи раҳбари сайовида қатнашиши мумкинлиги меъёри жорий этилмоқда.

Хорижий инвесторлар учун преференцияларни кенгайтириш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, акциядорлик жамиятлари бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган хорижий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилади. Шунингдек, хорижий мутахассисларнинг бошқарув ходимлари сифатидаги фаолиятидан олинган даромадларнинг солиққа тортилиши бўйича имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: