Ўзбек депутатлари мактабларда тарихни ўқитиш сифатини муҳокама қилдилар

Дата: 14:15, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта охирида ўзбек парламенти қонунчилик палатасининг фан, таълим, маданият ва спорт ишлари қўмитаси таълим муассасаларида тарихни ўқитиш сифати муҳокамасига бағишланган доира суҳбати ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палата сайтида айтилишича, муҳокамада депутатлар, Ўзбекистон Фанлар академияси аъзолари, икки таълим вазирлиги, Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон энг янги тарихини ўқитиш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи марказ, “Ўзбеккино” АК, “Ўзбектеатр” ижодий маркази мутахассислари ва тарихчи олимлар қатнашганлар.

“Бугун ижтимоий-гуманитар фанлар, хусусан, ватан тарихини ўрганишга талаб ва эътибор кучайди. Чунки биз, айнан, ёшлар халқимизнинг бой тарихи, тарихдан келиб чиқадиган дарсларни яхши билишимиз ва бундан хулосалар чиқаришимиз керак”, - дейилади қуйи палата хабарида.

Доира суҳбатида кўптомлик Ўзбекистон тарихини яратиш, янги тарих бўйича дарсликлар ёзиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: