Ўзбек депутатлари мамлакатни ахборотлаштиришни ривожлантиришни муҳокама қилдилар

Дата: 09:35, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси қуйи палатаси депутатлари Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилиши юзасидан парламент эшиттирувини ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг маълумоти тингланди, тадбирга дастурни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органларининг раҳбарлари таклиф этилди.

Дастурда 2013-2020 йилларда телекоммуникацион технологиялар, тармоқлар, алоқа инфраструктурасини ривожлантириш бўйича қиймати 2,1 трлн сўмлик 17 лойиҳани амалага ошириш, шунингдек, ахборот тизимлари ва “электрон ҳукумат” тизими маълумотлар базаларини яратиш бўйича 28 тадбир ва лойиҳаларни амалага ошириш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: