Ўзбек депутатлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг инфраструктура объектларидан фойдаланиш имкониятларига доир қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб ташладилар

Дата: 10:47, 11-05-2018.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбек депутатлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг инфраструктура объектларидан фойдаланиш имкониятларига доир қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб ташладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ахборот хизматининг маълумотига кўра, бу 10 май куни парламент қуйи палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, қўмиталар ва лар қошдаги эксперт гуруҳлари йиғилишларида муҳокам ақилинган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

“Бошида депутатлар “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари асосий эътиборни ногиронлиги бўлган шахсларнинг инженерлик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини таъминлаш бўйича талабларини бажаришдан бўйин товлаганлик, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутувчи қонун лойиҳасига қаратдилар ва масалалар етарлича қамраб олинмаганлиги боис қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб ташлашни таклиф қилдилар”, - дейилади хабарда.

Овоз бериш натижаларига кўра, қонун лойиҳаси кун тартибидан олиб ташланди. Масъул қўмитага ушбу қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси субъекти билан такомиллаштириган ҳолда Қонунчилик палатасига қайта киритиш учун тақдим этиш топширилди.

 

Сурат манбаи: http://www.publika.uz/uzbekistan/science-study/29396

Янгилик билан ўртоқлашиш: