Ўзбек депутатлари қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқадилар

Дата: 10:30, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида депутатлар қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотларни палата матбуот хизмати тарқатди.

Хусусан, депутатлар Ўзбекистон Республикасининг “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳасини кўриб чиқадилар. Ушбу қонун лойиасидан кўзланган мақсад миноритар акционерлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарув тзимини янада яхшилашдан иборат.

Қонун лойиҳасидаги йирик ўзгаришлардан бири 25% ошиқ акцияларга эга бўлган йирик акционерларга дивидендлар ушбу жамиятнинг миноритар акционерлар олдида қарзлари бўлмаган ҳолда тўлаб берилиши кўзда тутилаётганлигидир. Бу ҳол миноритар акционерларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга имкон беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Йод танқислиги касалликларининнг олдини олиш тўғрисида” Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Хусусий мулк ҳуқуқлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини ҳам кўриб чиқадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: