Ўзбек депутатлари сайловчилар билан учрашадилар

Дата: 17:35, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 25-30 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик (қуйи) палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палатадан хабар беришларича, учрашувлар республикада ўтказилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор, қонун ва кўрсатмаларнинг аҳамияти ва моҳияти, парламент фаолияти, шунингдек, демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини шакллантириш юзасидаги вазифаларга бағишланади.

Бундан ташқари, уларда туман ва шаҳарлар раҳбарлари, молия ва ижтимоий соҳа вакиллари, шунингдек, фқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари раҳбарлари қатнашишлари кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: