Ўзбек депутатлари таълим тизимини либераллаштириш устида ишламоқдалар
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ - Ўзбек депутатлари таълим тизимини либераллаштириш устида ишламоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Парламентда “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартишлардан мақсад – таълим фаолияти билан нафақат давлат таълим муассасалари, балки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил қилинган нодавлат ташкилотлари ҳам шуғулланишига имкон беришдан иборат.
Хусусан, “Таълим тўғрисидаги”, “Аҳоли бандлиги тўғрисидаги”, “Солиқ маслаҳатлари тўғрисидаги” қонунларга, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, Лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига тегишли ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, таълим фаолияти учун лицензия болаларни мактабгача, умумий ва қўшимча дастурлари бўйича ўқитувчи ташкилотлар, профессионал тайёрловни олиб борувчи, профессионал бошланғич, ўрта, олий, олий таълимдан кейинги ўқув, жумладан, ҳарбий таълим берувчи, шунингдек, префессионал таълим билан шуғулланувчи илмий ташкилотлар учун зарур. Уни олиш учун маълум талабларни бажариш керак.
“Фикримизга кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нафақат таълим йўналишларини турфалаштиради, балки ушбу соҳада янги иш ўринларни яратади. Низом хужжатларида ўқитиш ва таълим билан боғлиқ мақсад ва вазифаларга эга таълим ташкилотлари ва ННТ ушбу муҳим соҳа учун лицензия олишари мумкин бўлади”, − деб изоҳ берди қонун лойиҳасига ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қутлимурот Бабашев.