Ўзбек депутатлари Вьетнамлик ҳамкасблари билан учрашдилар

Дата: 17:48, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбек депутатлари Вьетнамлик ҳамкасблари билан учрашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Anons.uz нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Вьетнам Миллий мажлисининг фан, технологиялар ва атроф муҳит бўйича қўмитаси раиси Фан Суан Зунг бошлиқ делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Вьетнам савдо иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятларга эгалиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингедек, парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, қоқнунчилик соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Вьетнам делегацияси аъзолари Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг қўмита ва фракциялари фаолияти билан танишдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: