Ўзбек депутатлари янги таҳрирдаги Божхона кодексини маъқулладилар

Дата: 18:13, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари янги таҳрирдаги Божхона кодексини маъқулладилар, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палатадан хабар қилишларича, янги таҳрир божхона ишининг халқаро стандартларга мос келувчи ягона қонунчилик базасини яратиш мақсадларида қабул қилинган.

Хужжат божхона маъмуриятчилигининг барча босқичлари ва даражаларида ҳуқуқий нормалар ва ёндашувларнинг бир хил шаклда қўлланилишини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни божхона томонидан тартибга солишнинг уйғунлиги ва шаффофлигини таъминлашга имкон беради.

Ушбу қонин лойиҳасининг ишлаб чиқилиши “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги бир қатор янги қонунлар қабул қилинганлиги билан ҳам яқиндан боғлиқдир.

Хусусан, унда махсус муҳофаза қилиш чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган интеллектуал мулк объектлари интеллектуал мулк объектлари божхона реестрига киритилиши назарда тутилган, шунингдек, божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятларнинг пайдо бўлиш ва бекор қилиниш вазиятлари аниқ белгилаб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: