Ўзбек депутатлари жисмоний шахслар томонидан автотранспортни ижарага олиш тартибини соддалаштиришни маъқулладилар
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбек депутатлари жисмоний шахслар томонидан автотранспортни бир ой муддатга нотариал тасдиқловсиз ижарага олиш тартибини соддалаштиришни маъқулладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу масала 10 май куни парламент қуйи палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, қўмиталар ва улар қошида амал қилаётган эксперт гуруҳлари йиғилишларида қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш доирасида муҳокама қилинди.
Ҳозирги пайтда миллий қонунчилик автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлашни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ахборот хизматининг маълумотида таъкидланишича, “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин бахс-мунозаралари объектига айланди.
Таъкидланганидек, туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш мамлакатимизни ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилги Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим вазифалари сифатида белгиланган”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://veralline.com/blog/open/3306.html